Ректорга муржаат

Ректор табриги

Ҳурматли ватандошлар, азиз тингловчилар ва бўлажак судьялар!

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясига хуш келибсиз!

Мамлакатимизда қонун устуворлиги ва одил судловни таъминлаш, суд тизимига жамоатчилик ишончини янада мустаҳкамлаш йўналишида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотлар доирасида судьялар корпусини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ–141-сон Фармони асосида Одил судлов академияси фаолияти суд кадрларини тайёрлашнинг замонавий, амалиётга яқин ва самарали моделига ўтказилмоқда. Академиянинг асосий мақсади — судьялик лавозимига номзодларни касбий қайта тайёрлаш, судьялар ҳамда суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида илмий-услубий қўллаб-қувватлашни таъминлашдан иборат.

Академияда таълим жараёнлари замонавий ўқитиш усуллари, таҳлилий кейслар ва интерактив машғулотлар орқали ташкил этилиб, тингловчиларнинг касбий билим ва кўникмалари, холислик ва масъулият тамойилларига садоқати мустаҳкамланади.

Азиз бўлажак судьялар!

Судьялик — халқ ишончи ва адолатни таъминлаш билан боғлиқ юксак масъулиятдир. Ушбу шарафли йўлда сиздан пухта билим, ҳалоллик, холислик ва қатъият талаб этилади. Академия жамоаси сизларнинг профессионал камол топишингиз учун барча имкониятларни сафарбар этади.

Барчангизга муваффақият тилайман!

Ҳурмат билан,

Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори