Академия кенгаши

-

Ўзбекистон Республикаси

Судьялар олий кенгашининг

2025 йил 4 сентябрдаги 2049-сонли

қарори билан тасдиқланган

 

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Кенгаши тўғрисида 

Н И З О М

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
21 августдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-141-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси (бундан буён матда Академия) Уставига мувофиқ Академия Кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш)нинг ҳуқуқий мақоми, асосий ваколатлари ва фаолият тартибини белгилайди.

  1. Умумий қоидалар
  2. Кенгаш Академия фаолиятини ташкил этишнинг асосий масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун фаолият юритадиган коллегиал бошқарув органи ҳисобланади.
  3. Кенгаш ўз фаолиятини қонунийлик, ошкоралик, мустақиллик, коллегиаллик, аъзоларнинг тенг ҳуқуқлилиги принциплари асосида амалга оширади.
  4. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, қонуности ҳужжатлари, Судьялар олий кенгаши қарорлари, шунингдек Академия Устави ва ушбу Низомга мувофиқ олиб боради.
  5. Кенгашнинг мақсад ва вазифалари
  6. Кенгашнинг мақсади – суд тизими учун ҳар томонлама етук, замонавий билим ва зарур касбий кўникмаларга эга юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш, етук судьялар корпусини шакллантириш учун зарур юқори стандартларни жорий этиш, Академиянинг самарали фаолиятини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.
  7. Кенгашнинг асосий вазифалари:

Академия фаолиятини ташкилий ва моддий жиҳатдан ташкил қилиш ва уни амалга оширишда иштирок этиш;

судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш, раҳбарлик лавозимларига судьяларни қайта тайёрлаш, магистратура курсини ташкил этиш бўйича талабларни белгилаш;

Академияда таълим жараёни ҳамда илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этишга оид масалаларни ҳал этишдан иборат.

III. Кенгаш таркиби ва ташкил этилиши

  1. Кенгаш таркибига ректор, проректорлар, кафедра мудирлари, бошқа таркибий бўлинмалар раҳбарлари, таълим ва юридик соҳалардаги етакчи олимлар ва мутахассислар, шунингдек амалиётчи судьялар ва Кенгаш котиби киради.
  2. Ректор Кенгаш таркибига таълим ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги малакали мутахассислар ва етакчи олимларни киритиш ҳуқуқига эга.
  3. Кенгаш таркиби Академия ректорининг буйруғи билан тасдиқланади.
  4. Кенгашга Академия ректори раислик қилади. Ректор йўқлигида Ўқув-услубий ишлар бўйича проректор Кенгашга раислик қилади.
  5. Кенгаш фаолиятига доир ҳужжатлар Кенгаш котиби томонидан юритилади. Кенгаш котиби йўқлигида Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан котиб вазифасини бажариш аъзолардан бирига юклатилиши мумкин.
  6. Кенгашнинг ваколатлари
  7. Кенгашнинг асосий ваколатлари қуйидагилардан иборат:

Академиянинг ўқув-методик, илмий, маънавий-маърифий ва ташкилий фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;

кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режалари, дастурлари ва малакавий талабларни Судьялар олий кенгаши ва Олий суд билан келишган ҳолда тасдиқлаш;

Раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом, Судьялар ва суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

магистратурага қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш, магистратура талабалари томонидан стажировка ўташ ва уларни давлат аттестациясидан ўтказиш тартибларини, шунингдек магистрлик диссертацияларини тайёрлаш ва ҳимоя қилишга доир талабларни белгилаш;

тингловчилар ва талабалар билимини баҳолаш тартиблари ҳамда малака талабларини тасдиқлаш;

профессор-ўқитувчилар, мутахассислар ва кафедра мудирлари лавозимларини эгаллаш учун танловларни ўтказиш;

профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатининг меъёрини белгилаш, иш вақтини фақат ўқув тадбирларига асосланган ҳолда мустақил ташкил этиш, шунингдек, педагогик ходимлар томонидан илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни бажаришни рағбатлантириш;

меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўқув жараёнларига жалб этиладиган мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини белгилаш;

магистратура дастурлари бўйича қабул параметрлари ва тўлов-контракт қийматини белгилаш бўйича Судьялар олий кенгашига таклиф киритиш;

Академия ички тартиб-қоидалари ва ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш;

Академия таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаш;

профессор, доцент илмий унвонига талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этиш;

фалсафа доктори ва фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар мавзуларини тасдиқлаш, илмий тадқиқотчиларни кафедраларга бириктириш ва уларга илмий раҳбар ва маслаҳатчилар тайинлаш;

илмий-тадқиқот ишларини муҳокама қилиш ва Академия номидан хулоса бериш;

дарслик, ўқув қўлланма, илмий ва ўқув-услубий адабиётлар, илмий мақолалар тўпламларини муҳокама қилиш ҳамда нашр этишга тавсия қилиш;

“Одил судлов академиясининг фахрий доктори” унвони билан тақдирлаш;

бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини, шунингдек, ушбу маблағлар ҳисобидан Академия ходимларига ойлик устамалар белгилаш мезонларини тасдиқлаш;

Академия фаолиятини ривожлантиришнинг жорий (йиллик) ва истиқбол режаларини тасдиқлаш, молия-иқтисод фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш;

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ Академиянинг ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий ишларига доир бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.

  1. Кенгашнинг фаолиятини ташкил этиш
  2. Кенгаш фаолиятининг асосий ташкилий шакли Кенгаш мажлисидир.
  3. Кенгаш мажлислари заруратга қараб, лекин ҳар уч ойда камида бир марта чақирилади. Кенгашнинг мажлислари унинг раиси томонидан ёки Кенгаш аъзоларининг камида учдан бир қисми ташаббуси билан чақирилади.
  4. Кенгаш мажлиси Кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
  5. Кенгаш мажлиси кун тартиби, мажлис ўтказиладиган жой ва сана ҳақида Кенгаш аъзолари камида уч кун олдин хабардор қилинади.
  6. Кенгаш аъзолари муайян масалани кун тартибига киритиш ҳақида таклиф киритишга ҳақли. Кун тартиби Кенгаш раиси томонидан овозга қўйилади ва тасдиқланади.
  7. Кенгаш қарорлари очиқ овоз бериш орқали мажлис иштирокчиларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
  8. Кенгаш қарори қабул қилинган пайтдан кучга киради.
  9. Кенгаш қарори мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома Кенгаш раиси ва котиби томонидан имзоланади. Кенгаш мажлисида муҳокама қилинган барча масалалар, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар баённомага киритилиши лозим.
  10. Якуний қоидалар
  11. Кенгаш раиси мунтазам равишда Кенгаш қарорларининг бажарилиши устидан назорат олиб боради ва Кенгаш аъзоларига уларнинг натижалари ҳақида ахборот беради.
  12. Мазкур Низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш Кенгаш қарорига асосан амалга оширилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов

академияси ректорининг 2025-йил

3-декабр 3-ум-сон буйруғига илова

 

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Кенгаши таркиби

Ф.И.Ш.

Иш жойи ва лавозими

1

Шерзод Ёқубжонович Абдуқодиров

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори - Кенгаш раиси

2

Дилшод Уринбайевич Арипов

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси проректори в.в.б.

3

Вакант

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Академия проректори (лавозим бўйича)

4

Худойқул Тожийевич Азизов

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси декани

5

Нодиржон Савриддинович Жўрайев

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси декани

6

Толибжон Авазхонович Обидов

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси кафедра мудири

7

Илхом Исмоилович Насрийев

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси кафедра мудири

8

Собир Боратович Холбайев

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси кафедра мудири

9

Ботир Билолович Самарходжаев

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси кафедра мудири

10

Шавкат Хақназарович Хақназаров

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси кафедра мудири

11

Дилшод Шавкатович Исроилов

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси кафедра мудири

12

Иззат Тўраевич Палванов

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси бўлим бошлиғи

13

Убайдулла Қурбонович Мингбойев

Ўзбекистон Судьялар Ассоциацияси раиси

14

Акмал Холматович Саидов

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори

15

Алишер Отахонович Усмонов

Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисининг биринчи ўринбосари

16

Асқар Боисович Ғафуров

Ўзбекистон Республикаси Конститутсиявий суди раиси ўринбосари

17

Алишер Абдухалимович Жалилов

Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари

18

Шухрат Тагаймуратович Полванов

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари

19

Малика Пирназаровна

Қаландарова

Судьялар олий кенгаши судьяси

20

Фахриддин Хошим ўғли Мадийев

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ўқитувчиси
– Кенгаш котиби