Сафарлар

...

Боку шаҳри

2025 йил 18-19 декабрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтган  “Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларда давлат ҳокимиятини шакллантиришнинг конституциявий асосларининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси проректори Д.Арипов ва Жиноят ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси З.Омоновлар иштирок этишди. Конференцияда Туркий давлатлар суд-ҳуқуқ кадрларини тайёрлаш тармоғига аъзо давлатлар (Turkic Judicial Training Network (TJTN)- Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикарининг суд ва прокуратура соҳасида кадрлар тайёрлаш билан шуғулланувчи муассасалари вакиллари иштирок этишди.
Батафсил
...

Қозоғистон

2025 йил 10-11 декабрь Қозоғистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилганлигининг 10 йиллигини нишонлаш ва Туркий давлатлар суд-ҳуқуқ кадрларини тайёрлаш тармоғи (TJTN) доирасида Қозоғистон Республикаси Одил судлов академияси томонидан ташкил этилган "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва самарали одил судлов: миллий анъаналар ва халқаро стандартлар мувозанати" мавзусида халқаро форумда Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори Ш.Абдуқодиров ва Магистратура факультети декани Н.Жураевлар иштирок этишди. Форумда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва самарали адолатни таъминлаш соҳасида миллий ҳуқуқ тизимларини халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Батафсил
...

Қозоғистон

2025 йил 22–23 май кунлари Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилганлигининг 10 йиллиги ва Туркий суд-ҳуқуқ кадрларни тайёрлаш тармоғига раислик доирасида Остона шаҳрида ўтказилган “Замонавий дунёда қонун, ҳуқуқ ва адолат” халқаро юристлар конгрессида Судялар олий мактаби директори Ҳ.-М. Исоқов ва Ўқув-методик бўлим бошлиғи И. Палванов иштирок этди. Тадбир доирасида қонун устуворлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти масалалари муҳокама қилинди, шунингдек делегасия аъзолари Қозоғистон Олий суди, Конституциявий суди ва Бош прокуратураси фаолияти билан танишдилар.
Батафсил
...

Туркия

2025 йил 27 апрел – 2 май куни Туркия Республикасининг Анкара шаҳрида жойлашган Адлия академиясида “Вояга етмаганларга нисбатан одил судлов” мавзусида халқаро ўқув курс бошланди. Туркия Адлия академияси ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур дастурда Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши вакили ва Судялар олий мактаби Касбий кўникмалар кафедраси мудири Ш.Ҳақназаров ва Халқаро ҳамкорлик бўлими бош мутахассиси Ф.Каюмова, Республиканинг барча ҳудудларидан жиноят ва фуқаролик судлари судяларидан иборат 12 кишилик делегасия иштирок этиб, болалар ҳуқуқи соҳасида тажриба алмашди ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўрганилди.
Батафсил
...

Япония

2025 йилнинг 24 февралдан 5 март санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Адлия вазирлиги, ТДЮУ, Судьялар олий мактаби делегацияси иштирокида Токио шаҳрида Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кўмагида ташкил этилган “Фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур семинар-тренингда Судьялар олий мактаби Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси мудири И.Насриев иштирок этди.
Батафсил