Кафедралар

Кафедралар ҳақида умумий маълумот

“МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ  

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси “Маъмурий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси маъмурий суд ишларини юритиш, давлат бошқаруви тизимида қонунийликни таъминлаш ҳамда фуқароларнинг давлат органлари билан муносабатларида ҳуқуқий ҳимояни кучайтириш масалалари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган.

Кафедра томонидан судялик лавозимларига номзодлар учун дуал таълим шаклида “Маъмурий суд ишини юритиш” ўқув модули асосида ўқитиш амалиёти йўлга қўйилган. Шунингдек, кафедрада маъмурий судялар, суд аппарати ходимларини малакасини ошириш, туман (шахар) ва вилоят судларининг тегишли раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судялар раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсларида,  республика маъмурий орган мутахассислари учун мўлжалланган қисқа курсларида ўқув машғулотлари мунтазам равишда олиб борилади. Улар замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ва сунъий интеллект
имкониятларидан фойдаланган ҳолда, интерактив ва амалий йўналтирилган усулларда ташкил этилмоқда.

Ўқув жараёнига маъмурий адлия соҳасида катта тажрибага эга судялар, амалиётчи мутахассислар ҳамда халқаро ташкилотлар кўмагида хорижий экспертлар жалб қилинмоқда.  

Шунингдек, Одил судлов академияси томонидан маъмурий ҳуқуқ ва маъмурий суд амалиётини такомиллаштиришга қаратилган, маъмурий қонунчилик нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши масалаларини ёритувчи махсус ўқув-услубий адабиётлар тайёрланиб, нашр этилмоқда.

“ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.08.2025 йилдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-141-сонли фармони асосида Одил судлов академиясида суд тизими учун ҳар томонлама етук, замонавий билим ва зарур касбий кўникмаларга эга юқори малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда судья ва суд аппарати ходимларининг малакасини оширишга қаратилган тизимни ташкил этиш мақсадида “жиноят-ҳуқуқий фанлар” кафедраси фаолият олиб бормоқда. 

Кафедра томонидан судьялик лавозимларига номзодлар, судьялар ва суд аппарати ходимларини “Жигоят ҳуқуқи”, “Жиноят-процессуал ҳуқуқи”, “Маъмурий жавобгарлик ҳуқуқи” номли ўқув модуллари асосида ўқитиш амалиёти йўлга қўйилган. Ўқув машғулотлари замонавий АКТ воситаларидан фойдаланган ҳолда, интерактив усулларда ўтказилмоқда.

Одил судлов академияси томонидан тингловчилар, судья ва суд аппарати ходимлари, қолаверса барча ҳуқуқшунос амалиётчиларнинг ҳуқуқни амалиётда қўлланилишига оид махсус ўқув адабиётлари чоп этилган.

“ИҚТИСОДИЙ-ҲУҚУҚИЙ ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–141-сон Фармонига мувофиқ ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси таркибида фаолият юритаётган кафедралардан бири — Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар кафедраси (Department of Economic and Legal Sciences) ҳисобланади.

Кафедра томонидан судьялик лавозимларига номзодлар, судьялар ҳамда суд аппарати ходимлари учун “Иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича ўқув курси” доирасида ўқув модулларини ўқитиш амалиёти йўлга қўйилган. Ўқув машғулотлари замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, интерактив усулларда ташкил этилмоқда.

Ушбу асосда Одил судлов академиясида қуйидаги фанлар ва ўқув курслари ўқитилмоқда:

“Иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича ўқув курси”;
“Судьянинг этикаси, касбий маданияти ва психологияси”;
“Академик ёзув кўникмалари”;
“Суд тизимида замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект”;
“Одил судлов ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар”;
“Конституциявий ҳуқуқ асослари”;
“Суд тизимида манфаатлар тўқнашуви ва коррупцияга қарши курашиш”;
“Мантиқ”.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилар таркиби таълим жараёнини устоз–шогирд анъаналари асосида, “бўлажак судьяни судья ўқитади” тамойилига мувофиқ ташкил этиш мақсадида кўп йиллик судьялик амалиётига эга, юксак малакали ҳуқуқшунос олимлардан шакллантирилган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тингловчилар ва судьялар, суд аппарати ходимлари учун суд амалиётида қўллашга мўлжалланган қатор махсус ўқув адабиётлари ва амалий қўлланмалар тайёрланиб, нашр қилинган. Жумладан, “Иқтисодий ишлар бўйича суд ҳужжатлари намуналари”, “Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар бўйича тестлар тўплами”, “Иқтисодий судларга мурожаат қилиш тартиби”,  “Тадбиркорлар ҳуқуқи суд ҳимоясида”,  “Шартномалар, даъво аризалари, медиация ва ҳакамлик судлари”, “Ваколатли судларда ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритиш”, “Ҳакамлик судлари ва ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритиш”,  “Иқтисодий судларда ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритиш” каби ўқув-амалий қўлланмалар судлар фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилмоқда.

“ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ, ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ВА ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ

2020 йил 22 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6012-сон фармонида инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида барча таълим муассасалари қаторида судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган муассасаларда ҳам «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» ўқув курсларини жорий этиш белгиланган. Шу асосда Одил судлов академиясида 2021 йилдан бошлаб “Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий гуманитар фанлар” кафедраси фаолият олиб бормоқда. 

Кафедра томонидан судьялик лавозимларига номзодлар, судьялар ва суд аппарати ходимларини “Одил судлов ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар”, ”Конституциявий ҳуқуқ” номли ўқув модуллари асосида инсон ҳуқуқлари, конституциявий ҳуқуқ бўйича ўқитиш амалиёти йўлга қўйилган. Ўқув машғулотлари замонавий АКТ воситаларидан фойдаланган ҳолда, интерактив усулларда ўтказилмоқда. Ўқув жараёнига халқаро ташкилотлар ёрдамида нуфузли чет эл экспертлари жалб қилинмоқда.

Одил судлов академияси томонидан инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва Конституция нормаларини янада кенгроқ таъминлашга хизмат қилувчи, Конституция, Инсон ҳуқуқлари ва Халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилишига оид махсус ўқув адабиётлари чоп этилган.

“КАСБИЙ КЎНИКМАЛАР” КАФЕДРАСИ

Кафедра 2025 йил 21 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-141 сон фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси таркибида  суд тизими учун ҳар томонлама етук, замонавий билим ва зарур касбий кўникмаларга эга юқори малакали кадрлар тайёрлаш, судьялик лавозимларига номзодларни касбий-психологик жиҳатдан касбга тайёрлаш, касб фаолиятида билиши зарур ҳисобланган этика, академик ёзув, ахборот технологияларидан фойдаланиш ва психологик кўникмаларни шакллантириш, таълим олувчиларда судьялик касбий маданиятини шакллантиришга қаратилган дастурларни жорий этиш, бўлажак судяларда мустақил, холис, беғараз, фақат қонунга таянган ҳолда ва адолат билан иш юритишни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ҳамда фаолият олиб бормоқда. 

Кафедра томонидан судьялик лавозимларига номзодлар, судьялар ва суд аппарати ходимларини “Суд тизимида манфаатлар тўқнашуви ва коррупцияга қарши курашиш”, ” Суд психологияси, судья этикаси ва касбий маданияти”, “Академик ёзув кўникмаси” ва  “Суд тизимида замонавий ахброт технологиялари ва сунъий интеллект” номли ўқув модуллари асосида касб этикаси, психология, академик ёзув ва ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш бўйича ўқитиш амалиёти йўлга қўйилган. Ўқув машғулотлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, семинар-тренинглар ташкил этган ҳолда интерактив тарзда ўтказилмоқда.

Кафедра аъзолари томонидан судьяликка номзодларни касбга тайёрлашга оид кўплаб махсус ўқув адабиётлари чоп этилган.

“ФУҚАРОЛИК - ҲУҚУҚИЙ ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.08.2025 йилдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-141-сонли фармони асосида Одил судлов академиясида суд тизими учун ҳар томонлама етук, замонавий билим ва зарур касбий кўникмаларга эга юқори малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда судья ва суд аппарати ходимларининг малакасини оширишга қаратилган тизимни ташкил этиш мақсадида “фуқаролик-ҳуқуқий фанлар” кафедраси фаолият олиб бормоқда.

Кафедра томонидан таълим жараёни судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларида  фуқаролик, оила, уй-жой, меҳнат ва фуқаролик-процессуал ҳуқуқи модуллари бўйича белгиланган машғулот турлари юксак назарий, илмий-амалий даражада ўтказилади. Ўқув машғулотлари замонавий АКТ воситаларидан фойдаланган ҳолда, интерактив усулларда ўтказилмоқда.

Кафедра томонидан “Фуқаролик процессуал ҳуқуқи”, “Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш”, “Шахсий ҳуқуқлар: миллий қонунчилик ва халқаро стандартлар”, “Оилавий низолар бўйича исботлаш”, “Фуқаролик ҳуқуқий фанлар бўйича тестлар” каби дарслик, қўлланма ва тўпламлар чоп этилган.