Коррупцияга қарши курашиш

Академия фаолиятида коррупциявий омилларни бартараф қилиш

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси фаолиятида коррупциявий омилларни бартараф қилиш, шунингдек касбий қайта тайёрлаш курсига номзодлар, судьялар ва суд аппарати ходимларининг коррупцияга муросасизлигини таъминлаш юзасидан муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Академия фаолиятида коррупциявий омилларни бартараф қилиш бўйича.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–141-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Одил судлов фаолиятини ташкил этишнинг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун Академия кенгаши ташкил этилди. Кенгаш таркибига Академия ходимлари билан биргаликда бошқа таълим ва юридик соҳалардаги етакчи олимлар ва мутахассислар ҳам киритилган.

Кенгашнинг асосий ваколатларига:

(а) Академияда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режалари, дастурлари ва малакавий талабларни Судьялар олий кенгаши ва Олий суд билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;

(б) профессор-ўқитувчилар таркибининг меҳнатини меъёрлаштириш, иш вақтини фақат ўқув тадбирларига асосланган ҳолда мустақил ташкил этиш, шунингдек, педагогик ходимлар томонидан илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни бажаришни рағбатлантириш;

(в) бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини, шунингдек, ушбу маблағлар ҳисобидан Академия ходимларига ойлик устамалар белгилаш мезонларини тасдиқлаш кабилар киритилган.

Академияга кириш синовлари ва якуний давлат имтиҳонлар натижаларидан норози бўлган тақдирда, мурожаат қилишлари ва ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб борувчи имтиҳон комиссияси томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш, унинг қарорлари устидан Кенгашга шикоят қилиш тартиби белгиланган.