Малака ошириш ва қайта тайёрлаш

Қайта тайёрлаш курслари

Академияда судья ва суд аппарати ходимларининг мажбурий малака ошириш курслари

- беш йил муддатга тайинланган судьялар – ҳар икки йилда икки ҳафтадан кам бўлмаган;

- ўн йил муддатга тайинланган судьялар – ҳар уч йилда икки ҳафтадан кам бўлмаган;

- Олий суд судьялари, суд раислари ва раис ўринбосарлари, шунингдек, муддатсиз даврга тайинланган судьялар – ҳар уч йилда бир ҳафтадан кам бўлмаган;

- фаолият самарадорлиги рейтингининг паст кўрсаткичларига эга судьялар – навбатдан ташқари икки ҳафтадан кам бўлмаган;

- суд аппарати ходимлари (судья ёрдамчиси, девонхона ва архив мудирлари) – ҳар икки йилда бир ҳафтадан кам бўлмаган малака ошириш курсларида ўқитилади.

Академияда амалдаги судьялар учун Олий суд томонидан белгиланадиган мураккаб тоифадаги ишлар бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади. Шунингдек, суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш Олий суд буюртмаси асосида режали, шунингдек, уларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий амалга оширилади.

Қайта тайёрлаш курслари

Академияда туман (шаҳар) ва вилоят судларининг тегишли раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьялар давомийлиги икки ойгача бўлган раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсларида ўқитилади. Шунингдек, раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курслари тингловчиларининг ўқиш давомида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади. Туман (шаҳар) ва вилоят судларида тегишли раҳбарлик лавозимларига, қоида тариқасида, фақат раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган судьялар тайинланади.