Докторантура

Академияда олий ўқув юртидан кейинги таълим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги 141-сон Фармонига кўра Одил судлов академияси судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш учун масъул бўлган ихтисослашган давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори талабларига мувофиқ 12.00.02 - Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ, 12.00.04 - Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва Медиация, 12.00.05 - Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи, 12.00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура, 12.00.08 - Жиноят ҳуқуқи, Жиноят-ижроия ҳуқуқи, 12.00.09 - Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси, 12.00.10 - Халқаро ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича Академияда олий ўқув юртидан кейинги таълим институти ташкил этилган ва юқоридаги ихтисосликлар бўйича докторант(DSc), таянч докторант(PhD) ва мустақил изланувчиларни қабул қилиш фаолияти йўлга қўйилган.

Ҳозирда 2 нафар докторант (DSc), 12 нафар таянч докторант (PhD) ва 100  нафардан ортиқ мустақил изланувчилар қабул қилинган бўлиб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

Бугунги кунга қадар жами 2 нафар докторант (DSc), 11 нафар таянч докторант (PhD) ва 7 нафардан ортиқ мустақил изланувчилар мувофақиятли диссертация ҳимояларини амалга оширишган.

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳузурида 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ ҳамда 12.00.04 - Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва Медиация ихтисосликлари илмий даражалар берувчи PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01 рақамли ва 12.00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура, 12.00.08 - Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи, 12.00.09 - Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси ихтисосликлари бўйича DSc.27/2025.27.12.Yu.01.01 рақамли илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ташкил этилиб, фаоилияти йўлга қўйилган.

12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ ҳамда 12.00.04 - Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва Медиация ихтисосликлари илмий даражалар берувчи PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01 рақамли илмий кенгашда бугунги кунга қадар 40 дан ортиқ диссертациялар ҳимояси бўлиб ўтди.

Шунингдек, Академияда мунатазам равишда малакали мутахассисилар, фан докторлари ва профессорлар иштирокида республика, халқаро илмий амалий конференциялар ҳамда фан соатлари ўтказилиб келинмоқда.