Магистратура

Академияда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича амалий магистратура дастури

Академияда магистратура босқичида ўқув жараёни таълимнинг кундузги ва кечки шаклларида ташкил этилади;

Академияга қабул қилишда номзодларнинг муайян тоифаларига республиканинг бошқа олий таълим ташкилотларига кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди;

Академияда таълим олиш муддати магистратура дастури бўйича бир йилни ташкил этиб, битирувчиларга олий юридик таълимнинг тегишли босқичини якунлаганлигини тасдиқловчи давлат намунасидаги диплом берилади;

Академия магистратура дастурлари бўйича қабул параметрлари ҳар йили Академия Кенгаши таклифи асосида Судьялар олий кенгаши томонидан тасдиқланади;

Академия магистратурасида ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилиб, унинг қиймати Академия Кенгаши ва Судьялар олий кенгаши томонидан белгиланади.